Қиш фаслида хавфсизлик техникаси бўйича тавсиялар

Қиш фаслида хавфсизлик техникаси бўйича тавсиялар

 Қиш мавсумида ҳаво хароратини кескин пасайиб бориши, совуқ кунлари бошланиши билан корхона ва   ташкилотлар, хонадонларни иситиш учун турли чоралар кўрилади. Ушбу чораларни қўллаш вақтида айниқса   қиш фаслида хавфлар бир неча бор кўпаяди.

  Ёнғин хавфсизлиги ва бахтсиз ҳодисаларнинг йиллик статистикаси шундан далолат берадики, куз-қиш   даврида иситгичларнинг нотўғри ишлатиш уларни хавфсизлик паспортида кўрсатилган хавфсизлик   талабларига амал қилинмаганлиги оқибати туфайли келиб чиқадиган ёнғинлар сони сезиларли даражада   ошади.

  Бутунжаҳон ёнғин статистикаси маркази Тони Пэйш (Буюк британия) томонидан берилган маълумотга асосан   саёрамизда 6,9 миллиард одам яшайдиган 220 дан ортиқ мамлакат мавжуд.

Уларда ҳар йили 7-8 миллион ёнғин содир бўлиб, уларда тахминан 85-90 минг киши ҳалок бўлади.

 Бундан ташқари қиш фаслида содир бўлган ёнғинларда
30% инсонлар ёнғинларда халок бўлиши, 80%  ёнғин объектлар ахоли турар жой секторларига тўғри келиши кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, 2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида республика ҳудудида жами 10680 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 106 нафар инсон ҳалок бўлган ва 309 нафар киши тан жароҳати олган.

  Шунинг учун, иш жойларида, ахоли турар жойлари яшаш хонадонларида ёнғин хавфсизлиги, хавфсизлик   техникаси, электр ва газ хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш қилиш лозим.

 Иситиш мосламасини танлаш жараёнида уни ўчириб ёқиш тизимини ишчи холати, регулятор ёрдамида   авария холатларида ўчиб қолиш ва тўхтатиш тизими билан жиҳозланганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бундай   иситгичлар тўсатдан ерга тушиб қолса ёки иш пайтида қизиб кетса, у шунчаки автоматик равишда ўчади бу   сизни уйингизни ёки иш жойингизни жиддий ёнғин хавфидан қутқаради.

  Кейинги оддий хавфсизлик қоидаси - бу иситгичнинг тўғри жойлаштириш уни (йўналтирувчи) пардалар ёки   ёғоч, ёнувчан материаллардан ясалган мебеллар яқинига ўрнатилмаслиги керак.

Бу ерда ҳамма нарса оддий - ҳатто иқтисодий инфрақизил иситгичлар ҳам инфрақизил нурларини ишлаб чиқаришга асосланган бўлиб, улар иситиш ҳосил қилади. Пардалар каби ёнувчан материалларга узоқ вақт таъсир қилиш билан улар узоқ масофадан туриб ҳам чақнаш нуқтасига етиб бориши ва ёнғинни келтириб чиқариши мумкин.

Кейинги навбатда яна бир оддий сабабни кўп холларда кундалик шовқин-суронда тез-тез унутиб қўямиз, бу эса фожиага олиб келиши мумкин. Бу хам бўлса - иситиш мосламаларини қаровсиз қолдириш!.

Кўп холларда назоратсиз қолдирилган электр иситиш асбоблари кучланиш ёки кабелларини қизиши оқибатида ёнғинга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун доимо ташқарига чиқилган тақдирда албатта электр иситиш тизимларини тармоқдан узиб қуйиш жуда ҳам мухим.

 Яна бир холат бу уй шароитида газ плитас устида ёки электр иситиш жихозларини устида кийимларни қуритиш. Бу холат ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол бузилиши хисобланиб, уй-жой ва бошқа биноларни осонликча ёнғин чиқишига олиб келиш мумкин.

Бундан ташқари, иситгичларни мунтазам равишда чанг ва қолдиқлардан тозалаш керак, кутилмаган бегона моддалар тирқишларидан кириб, ёниб кетиши мумкин.

Кейинги эслатма аҳоли ва ташкилот ходимлари учун жуда муҳимдир. Иситиш мосламаларини ёнувчан материаллардан тайёрланган тагликларга ўрнатиш, ёки истиш жихозлари атрофида енгил аланагалувчи материаллар сақлаш,  бу жуда хавфли.

Ёнувчан материаллар қиздирилганда тез ва осон ёнади, бу эса иситиш мосламаси билан тўғридан-тўғри алоқа қилган холда ёнғинни йириклашишига олиб келади.

Қиш даврида яна бир холат бу инсонларга жарохат ва шикастланиш етказиши мумкин. Бу салбий совуқ ҳарорат билан боғлиқ бўлиб, улар ҳар қандай ёғингарчиликдан сўнг йўлларни музлаши, силлиқ қопламга айлантириши мумкин.

Бу одамлар учун ҳам, транспорт воситалари учун ҳам ҳаракатни мураккаблаштиради. Айнан уларнинг тўқнашуви одамга энг жиддий оқибатларга олиб келади. Бир нарса аниқ: ҳеч ким йиқилиш, сирғониш ва бошқа салбий ҳодисалар хавфидан холи эмас. Аммо ҳар бир киши барча хавф-хатарларни минимал даражага тушириши мумкин.

 

Биринчидан, пояфзалларга эътибор бериш уларга ғамхўрлик қилиш керак. Муз - бу ботинкаларни намойиш этиш вақти эмас. Қишки мавсумда об-ҳаво бир мунча инжиқ келиши табиий бундай холатларда баланд пошналар ҳақида унутиш керак. Баланда пошналар музни кесиб ташлайди ва юриш пайтида силлиқ юзаларга "ёпишиб олишга" ёрдам беради.

Музли юзада юриш учун поябзалнинг таглиги фақат иккита ўзгаришга эга бўлиши мумкин: текис бўлиши, кенг, барқарор ва паст пошнали бўлиши мумкин.

Оёқ кийимдан фойдаланишда таглигининг текислиги барқарор бўлиши ва сирғалмаслиги жуда мухим. Қишда тўғри кийим танлаш жуда муҳимдир. Ноқулай ташқи кийим, мода бўлса ҳам, йиқилишга олиб келиши мумкин. Ахир, бундай кийим бироз силжиш ҳолатида мувозанатни сақлаш имкониятини тўсади ва буларнинг барчаси одамни йиқилишга олиб келади. Кучли совуқ ва музламада иложи борича уйда ўтирган маъқул, мобадо зарурият туғилганда, ёлғиз ташқарига чиқмаслик керак.

Агар авто транспорт воситаси тор иккинчи даражали кўча бўйлаб ҳаракатланаётган бўлса, йўлнинг четидаги бордюрга кўтарилиш керак, сабаби машинани шиналари муз устида силжиши, сирпаниб кетиши, томоз босилган тақдирда хам ишламаслиги мумкин. Ва бу холатлар тўқнашувни келтириб чиқариши мумкин. Автоуловлар билан боғлиқ масалаларда, сирпанчиқ йўлда тормоз ишлашини жуда қийинлигини ҳисобга олиш керак.

Барча ҳайдовчилар хам ўз вақтида (баъзида пулларини тежаб) қишки фасл учун шиналарни алмаштирмайдилар. Шу сабабли, машина атрофида харакатланиш фожиали тарзда тугаши хам мумкин. Харакатланишда қум билан ишланган ёки ишқаланишни кучайтирадиган махсус аралашмалар бўлган йўлларни танлаш керак.

Мобадо, кўчада ёки уйда йиқилиб, шикастланган бўлсангиз ҳамда оқибатида танада оғриқлар ва шишлар мавжуд бўлса, ўз-ўзидан ўтиб кетади деб ўйламанг. Агар сизда шундай аломатлар аниқланса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Бундай хавфсизлик қоидаларига, куннинг вақтидан ёки ўзингизнинг кайфиятингиздан қатъи назар риоя қилиш керак, чунки бу соғлиқни сақлаш, баъзан эса ҳаётни сақлашнинг олтин калитидир.

Хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг ва яқинларингизнинг ҳаёти ва соғлиғини ва мол-мулкингизни ёнғиндан сақланг!

 

Саноат ва экологик хавфсизлик,

 соғликни мухофаза қилиш ва

меҳнат хавфсизлиги бўйича мутахассис:                   Ғуломқодир Қосимов